Бугун Астана шаҳридаги Мустақиллик саройида тўққиз давлат - Молдова, Вьетнам, Корея Республикаси,
Жанубий Африка Республикаси, Словакия, Германия, Озарбайжон, Словения ва Намибия фавқулодда ва мухтор элчилари Қозоғистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз нутқида Қозоғистон
тинчликсевар ташқи сиёсатга содиқлигини таъкидлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
-
Ҳозирги етарлича мураккаб
геосиёсий вазиятда Қозоғистон тинчликсевар ташқи сиёсат олиб бормоқда. Биз
тинчлик тантана қилиши кераклигига ишонамиз ва Марказий Осиёда ҳам, ундан
ташқарида ҳам тинчлик, хавфсизлик ва ҳамкорликни сақлаш учун қўлимиздан келган
барча ишни қиламиз.
Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт
Тўқаев амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий ислоҳотлар ҳақида гапирди, Қурултойга сайловлар уларнинг мантиқий давоми
бўлишини таъкидлади. Президент Астана кўп қиррали
ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Хабарингиз бор, бозоримизда деярли барча йирик халқаро компаниялар фаолият юритмоқда. Ишончим комилки, бу асосий сиёсат давом этади. Биз хорижий инвестицияларга нисбатан очиқ эшиклар сиёсатини қатъий ва изчил давом эттириш ниятидамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

