Қозоғистонда 2027 йил охиригача янги фуқаролик кодекси қабул қилинади

Қозоғистонда 2027 йил охиригача янги фуқаролик кодекси қабул қилинади

Қозоғистон Президенти Қурултой депутатларига Ҳукумат билан бирга янги Фуқаролик кодексини ишлаб чиқишни топширди. Қосим-Жўмарт Тўқаев бу ҳужжат келаси йил тайёр бўлиши зарур, деб ҳисоблайди. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, амалдаги кодекс эскирган. У 30 йил аввал қабул қилинган, бозор иқтисодиётига асос солиш, мулкни ҳимоя қилиш ҳамда фуқаролик муносабатлари қоидаларини мустаҳкамлашга хизмат қилган. Мустақиллик йилларида мамлакат иқтисодиёти сезиларли даражада ўзгарди. Рақамли хизматлар, янги технологиялар ва бизнес юритишнинг замонавий шакллари пайдо бўлди. Буларнинг барчаси тегишли ҳуқуқий меъёрларни талаб қилади.

Сандуғаш Дарханова, ал-Форобий номли Қозоғистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факультети ўқитувчиси:

- Мактуб жуда аҳамиятли бўлди, деб ўйлайман. Унда кўрсатилган муҳим жиҳатлар қаторида  янги Фуқаролик кодекси масаласи ҳам бор. Биз ривожланаётган, ўз олдига катта мақсадлар қўйган мамлакат сифатида, албатта, корпоратив жамиятни ривожлантиришимиз керак. Ҳозир рақамли шартномалар ҳамда битимларга эътибор қилиш лозим. Бу мамлакат ичкарисида ҳам, давлат ташқарисида ҳам иқтисодий мавқеимизни мустаҳкамлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.