Бир палатали парламент – Қозоғистонда қонун яратишнинг янги устқурмаси

Бир палатали парламент – Қозоғистонда қонун яратишнинг янги устқурмаси

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ўтган йилги Мактубида бир палатали парламент ташкил этиш ташаббусини илгари сурган эди. Орадан бир ой ўтиб, 8 октябрда Парламент ислоҳоти бўйича ишчи гуруҳ тузилди. У e-Otinish ва eGov майдончаалари орқали фуқаролар ва экспертлардан келган 2 мингтадан зиёд таклифларни кўриб чиқди. Ишчи гуруҳ олти ой давом этган муҳокамалар натижасида янги қонун чиқарувчи орган — "Қурултой" моделини, 145 депутатлик мандати ва 8 та доимий қўмитасини тасдиқлаш бўйича якуний таклиф тайёрлади. Мутахассислар фикрича, дунёдаги энг кенг тарқалган модель - бир палатали тизим унитар давлатларга хос, икки палатали тизим вето ҳуқуқи ва чеклов тамойилига таянади. Бу эса федерал тузилмага мувофиқ келади. Ташаббуслар қарор қабул қилиш тезлиги ва сифатига ижобий таъсир кўрсатади.

Рикардо Пелиццо, сиёсатшунос, Назарбаев университети Олий давлат сиёсати мактаби профессори:

- Жорж Цебилиснинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, қонунчилик жараёнида иштирок этаётган партия ёки институционал вето ҳуқуқига эга ўйинчилар сони ортгани сари қонунларнинг сифати пасайиши мумкин. Сифатли қонун қабул қилиш қийинлашади. Блоклаш ҳуқуқига эга томонлар сони ва қонун сифати ўртасида тескари боғлиқлик бор. Иштирокчилар сони қанча кам бўлса, сифатли қонун қабул қилиш эҳтимоли шунча юқори.

Абдумалик Сарманов таржимаси.