Қосим-Жўмарт Тўқаев "Қозоқ тили" халқаро жамияти раисини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев "Қозоқ тили" халқаро жамияти раисини қабул қилди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев "Қозоқ тили" халқаро жамияти раиси Рауан Кенжеханулини қабул қилди. Давлат раҳбарига ўқитиш методикасини такомиллаштириш, қозоқ тилидаги контентни ривожлантириш ҳамда давлат тилини янги технологияларда қўллашни кенгайтириш бўйича лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. «OpenAI» компанияси билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида 12 минг соатга яқин аудио ёзув йиғилди, 14 миллиард токен ҳажмида матн шакллантирилди. Бундан ташқари, тобора кўпроқ хорижий фильмлар қозоқ тилида чиқмоқда. Сўнгги уч йил ичида томошабинларга дубляж қилинган ўндан ортиқ машҳур картина тақдим этилди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат тилини ўрганиш ҳамда ўқитишда, шунингдек, илмий адабиётларни таржима қилиш жараёнида сунъий интеллект салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.