Астанада Марказий Осиёдаги биринчи «Tier-4» қуриляпти

Астанада Марказий Осиёдаги биринчи «Tier-4» қуриляпти

Астанада Марказий Осиёдаги инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳа амалга ошириляпти. Ҳозир дунёда 70 га яқин шундай объект мавжуд. Лойиҳага 354 миллион доллар миқдорида инвестиция жалб қилинди. Қурилиш якунлангач, мажмуа қуввати 100 мегаваттга етади. У тўртта мустақил модулни бирлаштириб, 11 гектардан зиёд майдонни эгаллайди. Унда Қозоғистон ва халқаро компания, банк, булутли провайдер ва телекоммуникация операторларининг катта ҳажмдаги маълумотлари сақланади ҳамда қайта ишланиб, узатилади. Платформа сунъий идрок соҳасидаги ечимларни ишлаб чиқувчиларга ҳам мўлжалланган. Объект узлуксиз ишлаши учун энергетика ва телекоммуникация инфратузилмаси яратилади. Биринчи босқич келгуси йилнинг иккинчи чорагида ишга тушади. 12 та мамлакатдан қирқдан кўпроқ компания унга қизиқмоқда. Янги маълумотлар маркази Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги рақамли хаб сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган.


Ерасил Аюбеков, «Akashi Data Center» тижорат директори:


- Бу - Марказий Осиёдаги биринчи «Tier-4» маълумотларни қайта ишлаш маркази. Бундай маълумот марказлари турли носозликларга ўта бардошли. Ундаги тизимлардан бирортаси, ҳатто икки-учтаси ишдан чиқса ҳам, мижозларнинг маълумотларига зарар етмайди, асл ҳолида сақланади. «Google Cloud», «Amazon» ва сунъий интеллект компаниялари каби булутли провайдер, йирик киберскеллерлар бу тизимдан фойдаланади. Улар айнан шу маълумотлар билан ишлайди. Мазкур фаолият, ўз навбатида, мамлакатимизга қўшимча маблағлар жалб қилади.


Ян Пряничников, Қурилиш бўйича директор ўринбосари:


- Объектнинг асосий хусусияти шундаки, маълумотлар марказини таъминлаш учун жуда юқори захирали имконият кўзда тутилган. Подстанция қисмларидан бири ишдан чиқса, IT-ускуналарни тўлиқ ва узлуксиз таъминловчи манба мавжуд. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, ушбу лойиҳада кучланишни пасайтирувчи Акаши подстанцияси томонидан ҳам энергетика занжиридаги каскадли аварияларнинг олдини олиш учун юқори даражадаги реле ҳимояси ишлаб турибди.


Абдумалик Сарманов таржимаси