Қозоғистон Халқ Кенгаши ҳузурида ёшлар ҳаракати ташкил этилади

Қозоғистон Халқ Кенгаши ҳузурида ёшлар ҳаракати ташкил этилади

Ёшлар Қозоғистон Халқ Кенгаши ҳузурида ўз майдончасига эга бўлади. Янги ҳаракат мамлакатнинг барча ҳудудларидан 130 нафар вакилни бирлаштиради. Улар ғояларини таклиф қилади, ижтимоий лойиҳаларда қатгашади. Бу ташаббусни Халқ Кенгаши раиси Ерлан Қўшанов Петропавловскда бўлиб ўтган учрашувда қўллаб-қувватлади. Ўзаро ҳамкорликнинг асосий тамойили - тескари мураббийлик. Ёшлар ўз ечимларини таклиф қилади, Кенгаш эса уларни амалга оширишга ёрдам беради. Энг яхши ташаббуслар қонунчилик таклифлари шаклини олади. Учрашувда Президент ислоҳотлари ҳамда Давлат раҳбари Мактубини амалга оширишда ёшларнинг иштироки муҳокама қилинди. Янги ҳаракатнинг устувор йўналишлари қаторига бандлик, рақамли кўникмалар, волонтёрлик ва ижтимоий лойиҳалар киради.

Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Халқ Кенгаши раиси:

– Президент ҳамиша фақат китобхон миллатгина чинакам интеллектуал бўла олишини таъкидлайди. Муҳими, Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ўзи ушбу маданиятга амал қилади, бир нечта тилларни билади, тарих, адабиёт, жаҳон сиёсатига қизиқади, дунёқарашини доимий равишда кенгайтиради ҳамда мустақил таълим олишга интилади. Бошқача қилиб айтганда, ҳақиқий етакчи мамлакатнинг ривожланиш стратегиясини белгилайди, ўзининг билимга бўлган муносабати билан жамиятни илҳомлантиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси