МҚИМ водийси экспорт даромади йилига 3 миллиард долларга етиши мумкин

МҚИМ водийси экспорт даромади йилига 3 миллиард долларга етиши мумкин

Павлодар вилоятидаги «Маълумотларни қайта ишлаш марказлари водийси» Қозоғистонга ҳар йили 3 миллиард доллардан ортиқ даромад келтира олади. Кенг кўламли лойиҳа иши фаоллашяпти. 2029 йилга бориб мажмуа қувватини бир гигаваттга етказиш режалаштирилган. Майдончада иккита маълумотлар маркази қурилмоқда. Биринчисида пойдевор ва техник бинолар қад ростлай бошлади, иккинчисида эса тупроқ ишлари бошланди. Иккала объект келгуси йилда ишга тушади. Кейин учинчи марказ қурилиши бошланади. Лойиҳани янада ривожлантириш учун халқаро инвесторлар жалб этилмоқда. Бир неча хорижий компаниялар билан дастлабки келишувларга эришилди. Мутахассисларнинг фикрича, 20 йил ичида инвестицияларнинг умумий ҳажми 115 миллиард долларни ташкил этади. Бош вазир Ўлжас Бектенов тегишли идораларга қурилиш суръатларини пасайтирмаслик, майдончани зарур энергия ҳамда муҳандислик тармоқлари билан таъминлаш бўйича топшириқ берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси