Қозоғистон Президенти отхонасидаги ахалтакин зотли арғумоқ Ақжан ҳикояси Австралиянинг «Hoofbeats» от спорти журнали эътиборини тортди. Мақола чиққан октябрь-ноябрь сонларининг муқоваси унинг Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев билан бирга тушган сурати билан безалди. «Нур таратувчи Ақжан» мақоласида муаллифлар Қозоғистоннинг от спорти анъаналари ҳақида сўз юритишган. Ахалтекин зотининг бетакрор ранг-баранглиги, шунингдек, нафислиги ва саботига алоҳида эътиборни қаратилди. Бу хусусиятлар, муаллифларнинг фикрича, Буюк дашт руҳини акс эттиради. Шунинг учун нашрдаги Ақжан образи битта от ҳикояси доираси билан чекланмайди. Журнал уни тарихий илдизлар билан алоқани сақлаб қолган ҳолда ривожланаётган замонавий Астананинг рамзи деб атайди. Буюк дашт замонавий шаҳар остида йўқолгани йўқ. У шунчаки янгича порлай бошлади," дея хулоса қилади мақола муаллифлари.
Абдумалик Сарманов таржимаси

