Қозоғистон Президенти VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари очилишида қатнашди

Қозоғистон Президенти  VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари очилишида қатнашди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Бишкекда VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг расмий очилиш маросимида иштирок этди. Бу йилги беллашувлар 31 августдан 6 сентябргача Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида бўлиб ўтади. Мусобақаларда 100 тадан зиёд давлатдан 3 минг нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Мукофотлар 43 та, шу жумладан, қозоқ миллий спорт турлари бўйича тақдим этилади. Ўйинларда Қозоғистон шарафини 150 тадан кўпроқ спортчи ҳимоя қиляпти. Ҳамюртларимиз барча йўналишлар бўйича куч синашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси