Қозоғистоннинг Германияга экспорти ҳажми 15 фоизга ошди

Қозоғистоннинг Германияга экспорти ҳажми 15 фоизга ошди

Жорий йилнинг 7 ойида Қозоғистон ва Германия ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми 2,5 миллиард долларга, экспорт ҳажми эса 15 фоиздан кўпроққа ошди. Асосан, нефть, ферроқотишма, изоляцияланган сим ва кабеллар, водород ҳамда бошқа маҳсулотлар етказиб бериляпти. Германиядан дори воситалари, вакцина, электрогенератор қурилмаси, енгил автомобиллар, маиший техника харид қилинаётир. Таҳлилчилар таъкидлашича, Астана ва Берлин ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланмоқда. Хусусан, бунга Қозоғистон Президентининг Германияга ташрифи, бизнес-форум, турли музокаралар, Германия олий ўқув юртлари филиалларининг очилиши туфайли эришилди.


Ербулат Сейлеханов, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти бош илмий ходими:


- Кейинги йилларда делегациялар алмашинуви сезиларли даражада кучайди. Сўнгги йилларда ўзаро муносабатлар тузилмавий тус олгани жуда муҳим ўрин эгаллади, десам, муболаға бўлмайди. «Марказий Осиё + ГФР» ва иккинчи муҳим «Европа Иттифоқи-Марказий Осиё» форматлари катта аҳамиятга эга. Биринчи саммит ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлганди. Саммит натижаларига кўра, савдо айланмаси сезиларли даражада ошди.


Абдумалик Сарманов таржимаси.