Дронлар ёрдамида Каспий денгизи аҳволини кузатиш учун рақамли ва сунъий интеллект ечимлари,
давлат чегарасини ҳимоя қилиш технологиялари, шунингдек, стратегик муҳим
объектлар мониторинги. Астанада
бўлиб ўтган IT ва мудофаа компаниялари консорциумининг халқаро учрашувида ушбу масалалар муҳокама қилинди. Унда давлат органлари,
квазидавлат сектори, қатор ҳудудлар ҳокимликлари ва мудофаа корхоналари
вакиллари ҳам иштирок этди. Қатнашчилар таъкидлашича, Қозоғистон тегишли ускуналар ишлаб
чиқаришни йўлга қўйиш ниятида. Келгуси уч йилда уларнинг локаллашиш даражаси 85
фоизга етади. Замонавий рақамли
технологиялар билан ишловчи маҳаллий мутахассислар тайёрланади.
Ержан
Қалматаев, Халқаро консорциумнинг ҳамкор компанияси вакили:
-
Бу йўналишда қўлланиладиган турли хил датчиклар ҳам шулар жумласидан. Табиийки,
буларнинг барчасини сунъий интеллект
таҳлил қилади. Айтайлик, иқлим ўзгариши, сув ҳавзасининг ўзгариши бўйича дастур
яратилди. Маълумотлар марказга узатилади, қайта ишланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

