Бугун Қозоғистонда Абай куни нишонланмоқда. Буюк шоирнинг номини
улуғлашга қаратилган тадбирлар барча ҳудудларда ташкил этилди, гулчамбарлар
қўйилди. Пойтахт ёзувчилари Абай ҳайкали пойига гул қўйиб, шоирни хотирлади. Бу
тадбир Астана Тилларни ривожлантириш ва
архив бошқармаси томонидан амалга оширилди. Иштирокчилар Абай меросининг қозоқ маънавиятидаги ўрнига эътибор
қаратди. Таъкидлаш жоизки, байрам муносабати билан республикада жами
350 тадан зиёд
маданий, илмий-маърифий, таълим ва спорт
тадбирлари ташкил этилди.
Мереке
Қулкенов,
Қозоғистон Ёзувчилар
уюшмаси раиси:
- Бу - қозоқларнинг энг катта байрамларидан бири. Чунки
қозоқ маънавиятининг низомини Абай шакллантирди. Шоирни кичкинтойлар ҳам,
кексаларҳам яхши билиши, қора сўзларини, унинг шеърларини ёд олиши керак. Бизга қолдирган улкан тарбиявий,
маънавий мероси бугунги
қозоқларга жуда зарур, унутилмас бойлик.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.

