Қозоғистон ва Жанубий Корея медиа соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва Жанубий Корея медиа соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон Президенти Телерадиомажмуаси ва Жанубий Кореянинг энг йирик «Aju News Corporation» медиа ва нашр компанияси ўртасида ҳамкорлик ҳамда ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжатни Президент ТРМ директори Раушан Қажибаева ҳамда «Aju News Corporation» раиси ва асосчиси Квак Ён Гил имзолади. Маросим Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Корея Республикасига ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Ҳамкорлик долзарб материалларни алмашув имконини беради, Қозоғистон ҳаётига доир воқеалар Осиё ахборот маконида кенгроқ ёритилишини таъминлайди. Бугунги кунда Президент Телерадиомажмуасининг халқаро ҳамкорлик тармоғи дунёнинг турли минтақаларидаги 70 га яқин хорижий медиатузилмани ўзаро бирлаштиради.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.