МДҲ давлатлари раҳбарлари қатор ҳужжатларни имзолади

МДҲ  давлатлари раҳбарлари қатор ҳужжатларни имзолади

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида иштирок этди. Унда ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари, Эрон президенти, МДҲ ва ШҲТ бош котиблари иштирок этди. Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди. 2028 йилни "Ижтимоий тараққиёт ва турмуш сифати йили", 2029 йилни эса "МДҲнинг транспорт боғланиши йили" деб эълон қилиш ҳақида келишиб олинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.