Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги шу кунларда Саудия Арабистонида бўлган ватандошларимизни кучайтирилган эҳтиёт чораларига риоя қилишга, одамлар гавжум жойлар ва аэропортларга бормасликка чақиради. Шунингдек, қозоғистонликларга шошилинч бўлмаган саёҳатларни кечиктириш тавсия этилади. Дипломатлар фавқулодда вазият юзага келган тақдирда зудлик билан Ар-Риёддаги Қозоғистон элчихонаси ёки Жиддадаги Бош консулхонасига мурожаат қилишни сўрайди. Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонидаги фуқаро инфратузилмаларига ҳужумлар юз берди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хусийларнинг қурбонларга олиб келган ҳужумларини кескин қоралаган эди. Вазирлик таъкидлашича, бундай ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид, у Ямандаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга тўсқинлик қилади. Қозоғистон инқирозни дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирди. Қиролликка бирдамлик ва унинг суверенитети ҳамда хавфсизлигини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

