Қозоғистон Каспий денгизи туби бўйлаб оптик толали алоқа линияси қурилишининг асосий босқичини якунлади. Сув ости кабели мамлакатимиз қирғоқларига муваффақиятли етиб келди, лойиҳанинг энг мураккаб қисми якунланди. Эслатамиз, ишлар ўтган йили бошланганди, Қозоғистон ва Озарбайжон компаниялари томонидан амалга оширилмоқда. Тегишли тадқиқотлар амалга оширилди, энг қулай маршрут аниқланди. Денгиздаги ишлар июль ойида бошланди. Динамик позициялаш тизимига эга махсус кема жамоаси кеча-ю кундуз фаолият юритди. У мураккаб денгиз шароитида ҳам юқори аниқликка эришишни таъминлади. Транскаспий линияси Қозоғистон ва Озарбайжоннинг рақамли инфратузилмасини бирлаштиради, Осиё ва Европа ўртасида бевосита юқори тезликда маълумот узатиш имконини беради. Йўлак сунъий интеллект, булутли технологиялар ва замонавий маълумотлар марказларини янада ривожлантириш учун асос яратади. Қурувчилар соҳил инфратузилмасига кабель улаш ишларини бошлади. Қозоғистон ҳукумати кузда ер усти инфратузилмаси қурилишини якунлаш, тизимни синовдан ўтказиш режалаштирилганини маълум қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

