Инсон капитали рейтингида Қозоғистон пешқадам

Инсон капитали рейтингида Қозоғистон пешқадам

Қозоғистон инсон капитали ривожи бўйича МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари орасида пешқадам. БМТ Тараққиёт дастури томонидан эълон қилинган индексга кўра, республика жаҳоннинг 193 та давлат ва ҳудудлари орасида 60-ўринни эгаллади. Таъкидлаш жоизки, рейтингда иқтисодий кўрсаткичлар ва аҳолининг турмуш сифати баҳоланади. Шунингдек, кутилаётган умр кўриш давомийлиги, таълим даражаси ва фуқароларнинг даромади ҳам ҳисобга олинади. МДҲ мамлакатлари рейтингида Россия, Беларусь ва Арманистон Қозоғистондан ортда қолди. Марказий Осиё давлатлари орасида мамлакатимиздан кейин Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон турибди. Сўнгги ўттиз йил ичида Қозоғистоннинг инсон тараққиёти индекси 20 фоиздан кўпроққа ошди. Пандемия давридаги пасайишдан сўнг бу кўрсаткич бутун кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичга етди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.