Қозоғистон ва Тожикистон Президентлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди

Қозоғистон ва Тожикистон Президентлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Тожикистон Президенти билан учрашди. Давлат раҳбари "Келажак ўйинлари-2026" халқаро мультиспорт турнирининг очилиш маросимида фахрий меҳмон сифатида иштирок этгани учун ҳамкасби Эмомали Раҳмонга миннатдорчилик билдирди. Икки мамлакат етакчилари стратегик шериклик юксак даражада эканини таъкидлади. Музокараларда томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, транспорт-логистика ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорлик, шунингдек, илгари эришилган келишувларни рўёбга чиқариш масалаларини муҳокама қилди. Давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди, кўп томонлама форматдаги бўлажак учрашувлар режасини кўриб чиқди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.