Қозоғистон энергетикавий суверенитетени мустаҳкамламоқда

Қозоғистон энергетикавий суверенитетени мустаҳкамламоқда

Қозоғистон миллий энергетика тизимини кучайтирмоқда. Бош вазир Ўлжас Бектенов KEGOC ва «Самруқ-Энерго» раҳбарияти билан ўтказилган йиғилишда асосий электр энергетикасини ривожлантириш лойиҳаларини муҳокама қилди. Улар орасида Қозоғистон Ягона электр энергетика тизимининг Жанубий зонасидаги электр тармоқларини кучайтириш ҳам бор. Натижада, «Алмати-Жамбил-Чимкент» транзит қуввати 440 мегаваттгача ошади. Ишлар 2027 йил июль ойида якунланади. Яна бир йирик лойиҳа Ғарбий Қозоғистон энергетика тизимини мамлакатнинг ягона тармоғига улашни назарда тутади. Соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Сунъий интеллект ва рақамли ечимларни қўллаш йиллик 5,5 миллиард тенге иқтисодий самара беради. 4 миллиардга яқин маблағ электр станциялари ишини автоматлаштириш учун ишлатилади. AI-KEGOC интеллектуал платформаси электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол қилиш кўламини бир кун аввал прогноз қилади. Рақамли мониторинг тизимлари эса «Шимол-Жануб» энергетика кўприги қувватини янги иншоотлар қурмасдан 250 мегаваттга ошириш имконини берди.

Наби Айтжанов, «Кеgос» АЖ бошқаруви раиси:

- Сунъий идрокдан фойдаланиш энергия балансини, қайта тикланадиган энергия манбаларини ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда, аниқ прогноз қилиш 98 фоизгача ошириш имконини берди. Автоматлаштириш туфайли тозаликни таъминлаш тизимлари реакцияси 30 дақиқадан 1 сониягача қисқарди.

Абдумалик Сарманов таржимаси