Астанадаги СВМ штабида янги АРТ-объект ўрнатилди

Астанадаги СВМ штабида янги АРТ-объект ўрнатилди

Астанадаги Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш штаб-квартирасида Қорабоғ оти ҳайкали ўрнатилди. Арт-объект Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан ОҲИЧК кунига бағишлаб тақдим этилди. Қозоғистон ташаббуси билан йўлга қўйилган ташкилот бу йил 34 ёшини нишонлади, у ривожланишнинг янги босқичига қадам қўймоқда. Тўрт йил аввал Қозоғистон пойтахтидаги саммитда ОҲИЧКни тўлақонли халқаро ташкилотга айлантиришни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Бу борадаги ишлар 15 октябрь куни Бокуда бўлиб ўтадиган еттинчи саммитда сарҳисоб қилинади.

Қайрат Сарибай, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш котибияти бош котиби:

- Шу вақт ичида ОҲИЧК фаолиятининг бешта йўналиши бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, экологик ва иқлим кун тартиби такомиллашди. Ёшлар ва хотин-қизлар кенгашлари ташкил этилди. Бошқа янги ташаббуслар амалга оширилди.

Алимирзамин Гаввам ўғли Аскеров, Озарбайжон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

- Қорабоғ оти, ҳар қандай от биз, озарбайжонликлар учун жасорат, мардлик рамзи. Ҳайкал, катта эҳтимол билан мамлакатларимиз ва ОҲИЧКга аъзо давлатлар ўртасидаги биродарликни тамсил этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.