Қозоғистонга Лаос Президенти Тхонглун Сисулит илк расмий
ташриф билан келди. Қосим-Жўмарт Тўқаев бу визитни тарихий воқеа деб атади.
Расмий кутиб олиш маросими Астана шаҳридаги Мустақиллик саройида бўлиб ўтди.
Келгуси йилда мамлакатлар дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини
нишонлайди. Қозоғистон ва Лаос халқаро майдонда яқиндан ҳамкорлик қилади,
томонлар алоқаларни кенгайтириш ниятида. Давлат раҳбарлари тор ва
кенгайтирилган таркибда ўтказилган музокараларда шу ҳақда сўз юритди.
Қозоғистон Президентига кўра, Лаос мамлакатимизнинг Жануби-Шарқий Осиёдаги
муҳим ва ишончли ҳамкори. Юртимиз Лаос бозорига металлургия, озиқ-овқат,
нефть-кимё, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, машинасозлик ва фармацевтика
маҳсулотларини экспортини кенгайтиришга тайёр. Транспорт-логистика соҳасидаги
ҳамкорлик ҳам эътибордан четда қолмади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти:
- Қозоғистон Лаосни Жануби-Шарқий Осиёдаги муҳим
ҳамкор деб билади. Биз рақамлаштириш, транспорт ва логистика, тоғ-кон саноати,
қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни кучайтиришдан манфаатдормиз.
Биз Қозоғистон ва Лаос ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада
ривожлантириш ниятидамиз ва уни муносабатларимизни янада мустаҳкамлаш учун
муҳим асос деб биламиз.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, шунингдек, Лаос компанияларини
дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатидан 6 мингдан зиёд компанияларини жамлаган AXMM
афзалликларидан фаол фойдаланишга чақирди. Платформа орқали Қозоғистонга 27
миллиард доллар сармоя киритилди. Томонлар туризм ва гуманитар ҳамкорлик
истиқболларини ҳам кўриб чиқди. Икки мамлакат олий таълим муассасалари
ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, академик алмашинувларни кенгайтириш ва
биргаликда кадрлар тайёрлаш масаласи кўрилди. Лаос Президенти Қозоғистонга
ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муҳим босқич эканини
таъкидлади. Тхонглун Сисулит, шунингдек, Қозоғистоннинг Лаос учун кадрлар
тайёрлашдаги ёрдамига эътибор қаратди.
Тхонглун
Сисулит, Лаос Президенти:
-
Лаоснинг юзлаб фуқаролари Қозоғистонда таълим олди, илмий
муассасаларни
тамомлади. Бугунги кунда уларнинг кўпчилиги
давлат хизматида ишлайди. Тадбиркорлар, марказий ва маҳаллий даражадаги раҳбарлик
лавозимидагилар ҳам оз эмас. Уларнинг барчасида ўқиш йилларида қўллаб-қувватлаган Қозоғистон ҳақида
илиқ хотиралар
бор.

