Республика кинолекторияси Кўкшетауда давом этди

Республика кинолекторияси Кўкшетауда давом этди

Президент Телерадиомажмуасининг "Солномадан келажакка" республика кинолекторияси Кўкшетауда кутиб олинди. Икки кун давомида шаҳар аҳолисига тарих, табиат ва замонавий Қозоғистон ҳақида тўртта ҳужжатли фильм тақдим этилади. Дастур Турон йўлбарсининг қайтиши ҳақидаги "Йўлбарс: тайгадан даштга" фильми билан очилди. Кейиг "Travel Kazakhstan" намойиш этилди. Лойиҳа мамлакатнинг табиий бойликлари ҳақида ҳикоя қилади. "Кулали оролидаги одам" ва "Орол" фильмлари ҳам намойиш этилади. Томошабинлар фильм муаллифлари билан учрашди, уларга саволлар берди. Эслатамиз, кинолектория республиканинг 20 тага яқин шаҳарларини қамраб олади. Лойиҳа сентябргача давом этади. Кейинги майдонча - Алмати.


Нургуль Нурмишева, Кўкшетау шаҳри аҳлидан:


- Ушбу ҳужжатли фильмлар ижодкорларидан миннатдорман. Ажойиб экан, йўлбарсларни олиб келганимизни ҳам кўрсата олдик. Бу жуда қизиқарли. Шунинг учун, менимча, бу жуда муҳим, эстафета давом этиши, лойиҳани ривожлантириш керак.


Мадина Мубарак, Кўкшетау шаҳри аҳлидан:


- Маълумки, Қозоғистондаги сўнгги турон йўлбарси 1948 йилда йўқолиб кетган. Энди Россиянинг Хабаровск ўлкасидан олиб келинган тўртта Амур йўлбарси ушбу йиртқичларнинг тарихий яшаш ҳудуди бўлган Или-Балхаш минтақасига қўйиб юборилди. Улар келажакдаги популяциянинг асоси бўлади, деб умид қиламиз. Энг муҳими, 78 йилдан сўнг йўлбарслар Қозоғистон тупроғида яна пайдо бўлди. Ўйлайманки, бу муҳим экологик лойиҳа, бундан фахрланамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.