Президент Мактубини рўёбга чиқариш режаси 12 та йўналишни ўз ичига олади

Президент Мактубини рўёбга чиқариш режаси 12 та йўналишни ўз ичига олади

2027 йилда Қозоғистонда молия бозорини ривожлантиришнинг ягона стратегияси тасдиқланади. У Қозоғистон жамғарма биржаси, АХММ ва «Alatau City» юрисдикцияси ўртасида фаол ҳамкорликни назарда тутади. Шунингдек, давлат ғазначилиги тўлиқ рақамлаштирилиши режалаштирилган. Ушбу ва бошқа чора-тадбирлар Ҳукумат томонидан маъқулланган Президент Мактубини рўёбга чиқариш бўйича умуммиллий режа лойиҳасига киритилди. Ҳужжат 12 та йўналиш бўйича 96 та тадбирни ўз ичига олади. Асосий ташаббуслар орасида "Халқ қурилиши" дастурини ишга тушириш ҳам бор. Бундан ташқари, энергетика соҳасида электр станциялари қуриш ва модернизация қилиш давом этади. Рақамлаштириш доирасида учинчи суперкомпютер кластери ишга тушади, сунъий интеллект ҳамда блокчейндан фойдаланиш кенгайтирилади. Бизнесни имтиёзли молиялаштириш, микро ва кичик тадбиркорликни текширишга уч йиллик мораторий кўзда тутилган. Ҳукумат йиғилишида Президент ташаббусларини амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Ҳукумат асосий эътиборни макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, саноат ва агросаноат мажмуасини ривожлантириш, транспорт ҳамда энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш ҳамда давлат бошқарувини такомиллаштиришга қаратиши лозим. Қонун лойиҳаларини ўз вақтида тайёрлаш ва Қурултойда кўриб чиқилишини таъминлаш зарур. Режанинг ҳар бир бандини молиялаштириш кўзда тутилиши керак. Асосий вазифа - барча чора-тадбирларни самарали ва ўз вақтида бажариш.

Абдумалик Сарманов таржимаси.