Қосим-Жўмарт Тўқаев Лаос Президентини Астана халқаро аэропортида кузатиб қўйди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Лаос Президентини  Астана халқаро аэропортида кузатиб қўйди

Лаос Президентининг Қозоғистонга расмий ташрифи якунланди. Олий мартабали меҳмонни давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Астана халқаро аэропортида кузатиб қўйди. Эслатамиз, Президентлар турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилганди. Томонлар 4 та меморандум имзолади. Келгуси йилда мамлакатлар дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлайди. Бу галги расмий ташриф ўзаро манфаатли ҳамкорликка янги суръат бағишлашга хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.