«Amazon» Қозоғистонда булутли сервисларни ишга туширади

«Amazon» Қозоғистонда булутли сервисларни ишга туширади

Қозоғистонда дунёдаги йирик IT-компанияларнинг маълумот марказлари жойлаштирилиши режа қилинган. Улар орасида Американинг «Amazon» компанияси ҳам бор. Сунъий идрок ва рақамли тараққиёт вазирлиги корпорация билан булутли хизматларни ишга тушириш бўйича музокара  олиб бормоқда. Синов ишлари йил охиригача бошланиши кутиляпти. Булутли технологиялар турли ташкилотларга, ўз сервер инфратузилмаси бўлмаган ҳолда, зарур ҳисоб-китобларни амалга ошириш, катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш учун имкон яратади. Бу Қозоғистонни Марказий Осиёда минтақавий рақамли марказга айлантириш мақсадига эришишда ёрдам беради. Эслатамиз, мамлакатда «Data Center Valley» қурилиши бошланган. Майдонча қуввати 1 гигаваттга етказилади.


Жўлдас Саханов, Қозоғистон Республикаси Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги Рақамли активлар ва илғор технологиялар қўмитаси раиси:


- Ҳамкорларда юқори даражадаги хавфсизликни таъминловчи кўплаб хизматларни ўз ичига олган «Amazon Cloud» хизмати мавжуд. Дунёдаги қатор йирик IT-компаниялар ундан фойдаланади. Яъни биз Қозоғистонда хабни жамласак, йирик IT-компаниялар шу ерда ўз ваколатхоналарини очиши мумкин. Ҳамкорлар кўпчилик фойдаланадиган булутни тақдим этади. Биз Марказий Осиё учун ҳам минтақавий хабга айланишимиз мумкин.


Абдумалик Сарманов таржимаси.