Қозоғистон бош вазири транспорт соҳаси трансформацияси билан танишди

Қозоғистон бош вазири транспорт соҳаси трансформацияси билан танишди

Қозоғистон транспорт соҳасига рақамли технологиялар ва сунъий интеллект жорий этилади. Улар автомобиль йўллари, темир йўл ва ҳаво транспортини қамраб олади. Бу йўналишда муваффақиятли тажриба мавжуд. Шу жумладан, «e-Joldar» тизими республика йўлларининг 41 минг километрдан зиёдини рақамлаштирган. «Smart Cargo» эса 58 та ахборот тизими маълумотларини бирлаштирганча халқаро юкларни онлайн тартибда кузатиш имконини беради. Майдонча туфайли чегарадан ўтиш вақти учдан бир марта тезлашди, юк ташувчиларнинг кутиш вақти ўн марта қисқарди. Сунъий идрок йўлдаги аҳволни таҳлил қилиши, таваккаларни прогноз қилиш учун ҳам қўлланилади. Мамлакат аэропортларида эса «Q-Gate» биометрик терминаллар жорий этилмоқда, улар бир неча сония ичида қозоғистонликларни паспорти ва юзидан таниб олади. «QazETA» эса хорижлик сайёҳларга олдиндан кириш учун электрон рухсатнома расмийлаштириш имконини беради. «KinetiX» тизими ишга туширилди, у поездларни техник кўрикдан ўтказишни тезлаштиради, «Trip Optimizer» поездларни бошқаришни автоматлаштиради. Бош вазир Ўлжас Бектенов янги ечимларни ишга туширишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди.

Думан Сембаев, «Kazdream Special Systems» МЧЖ бош директори:


- «Smart Cargo» лойиҳаси Давлат раҳбарининг топшириғи билан май ойида ишга туширилганди. Лойиҳа жараёнларни автоматлаштириш, уларни рақамлаштириш орқали ўзаро алоқада бўлиши ва мамлакатимиз орқали юкларнинг ҳаракатланишини тезлаштиришни таъминлайди. «Smart Cargo» давлат учун ҳам, юк жўнатувчилар ва юк олувчилар учун ҳам унинг ҳаракатини кузатиш имконини беради. Давлат нуқтаи назаридан энг муҳими, «Smart Cargo» экспорт, импорт ёки транзит йўналишидаги барча юк оқимларининг таркиби ва тузилиши шаффофлигини таъминлайди.


Серик Имашев, «Йўл активлари сифати миллий маркази» республика давлат корхонаси бош директори:


- «E-Joldar» тизими «Qazavtojol», «Миллий сифат маркази» ва «KazdorNII» каби компанияларнинг 12 та тизимини ўзаро бирлаштиради. Тизим йўлларни рақамлаштириш, лойиҳадан қурилишгача, таъмирдан фойдаланишгача бўлган жараённи кўрсатади. Ушбу тизимда қайси ишлар амалга оширилиши, қандай материаллар ишлатилиши, уларни ким амалга оширганини тўлиқ кузатиш мумкин.


Абдумалик Сарманов таржимаси