Қозоғистон ва Озарбайжон ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажмини бир миллиард долларга етказади. Президентлар Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Илҳом Алиев Бокуда учрашди. Давлат раҳбари озарбайжонлик ҳамкасбига таклиф учун миннатдорлик билдириб, ОҲИЧК саммити юқори даражада ташкил этилганини, Озарбайжоннинг амалий ташаббусларни илгари сурганини таъкидлади. Давлат раҳбарлари Транскаспий оптик толали алоқа линиясини ишга туширишга алоҳида эътибор қаратди. Лойиҳа икки давлат ўртасидаги рақамли алоқаларни мустаҳкамлаш, Европа ҳамда Осиё ўртасида маълумотлар узатиш каналлари яратиш имконини беради. Томонлар, шунингдек, Қозоғистон энергия ресурсларини Озарбайжон орқали етказиб беришни кенгайтириш билан бирга турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

