Қозоғистон рақамли мамлакат бунёд
этаяпти. Барча давлат ахборот тизимлари «QazTech» майдончасига
ўтказилмоқда. У 1 апрелда ишга туширилди. Сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт вазирининг айтишича,
ҳозир барча идоралар майдончага уланган. 10 та тизим тўлиқ
ўтказилган, 36 тасида маълумотларни кўчириш ишлари якуний босқичда, 25 таси устида иш давом этяпти. Шу билан бирга, хизматлар «QazTech»га ўтказилгандан сўнг, носозликлар тўла йўқолди. Натижада, жорий йилда болаларни
биринчи синфга қабул қилиш учун 365 мингтадан зиёд аризани кўриб чиқишда қўл келди. Бундан ташқари, электрон ҳукумат шлюзи ўтказиш қуввати 2,5 марта оширилди. Технологик модернизация янги имкониятлар очиб
берди. Мамлакатда eGov 3.0 нинг сўнгги версияси ишлай бошлади, «eGov GPT» рақамли ёрдамчиси ҳам қозоғистонликларга
хизмат кўрсатяпти.
Жаслан Мадиев, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт вазири:
- Бу - буюртма беришнинг яна бир осон усули. Илгари фуқаро қайси идорага
мурожаат қилиш, қайси шаклни тўлдириш, қандай маълумотлар йиғишни ўзи ҳал
қиларди. Бугунги кунда эса "менга прописка керак" ёки "бу йил фарзандим мактабга боради"
каби вазиятни қисқача таърифлашнинг ўзи кифоя. «eGov GPT» қайси хизмат
кераклигини ўзи аниқлайди, сиз учун ариза тайёрлайди, ишни натижагача етказади.
Қозоғистонликлар шу кунгача «eGov GPT» имкониятларидан 150
минг мартадан кўп фойдаланди. Яқин келажакда «Aitu» миллий мессенжерида ҳам рақамли ёрдамчи ишлай бошлайди. Июнь ойидан бошлаб
мобиль телефонда тўлов қилинмаган тақдирда ҳам «eGov» ва
«Aitu» хизматларидан фойдаланиш мумкин. Бизнес учун рақамли ечимлар ҳам
ривожланмоқда. Янгиланган «eGov Business» тадбиркорларга компанияни рўйхатдан
ўтказиш, ҳисоб очишдан тортиб лицензия олиш ва ҳужжатларни ўзгартиришгача
бўлган барча босқичларда ёрдам беради. Сентябрьда «Smart Contract» хизмати ишга
тушади. У рақамли имзодан
фойдаланган ҳолда электрон шаклда шартнома тузиш имконини беради.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири:
- Миллий иқтисод вазирлиги "Atameken" палатаси билан бирга йил охиригача хизматларни қайта ишга туширсин, тезкор рақамлаштиришни амалга ошириб, «eGov Business»га ўтказсин. "Электрон лицензиялаш" портали бўйича муаммо бор. Рухсат бериш ва лицензиялаш тизими тўлиқ модернизация қилиниши зарур. Тегишли вазирлик давлат органлари билан бирга ушбу ишларни 6 ойда якунласин.

