Қосим-Жўмарт Тўқаер халқаро шахмат федерацияси раисини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаер халқаро шахмат федерацияси раисини қабул қилди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Тимур Турловни Халқаро шаҳмат федерацияси раҳбари этиб сайлангани билан табриклади. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу Қозоғистон ва мамлакатимиз шахмат мактабининг жаҳон майдонидаги нуфузи ортиб бораётганидан далолат беради. Президент мамлакатда шахмат фаол ривожланаётганини таъкидлади. Бугунги кунда 278 мингдан зиёд киши ушбу спорт тури билан шуғулланмоқда. Сўнгги ютуқларга келсак, Самарқандда бўлиб ўтган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Қозоғистон аёллар терма жамоаси кумуш медаль олди. Қосим-Жўмарт Тўқаев янги вазифалар белгилади. Терма жамоалар тайёргарлигини кучайтириш, ёш истеъдодларни янада самарали излаб топиш ва тайёрлаш, таълим тизимида шахматни оммалаштириш, ҳудудларда инфратузилмани ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Томонлар Қозоғистоннинг мураббийлар ҳамда ҳакамлар малакасини ошириш, қўшма таълим лойиҳалари билан бир қаторда мамлакатда йирик халқаро мусобақаларни ўтказиш бўйича «FIDE» билан ҳамкорлигини алоҳида муҳокама қилди. Ўз навбатида, Тимур Турлов қўллаб-қувватлагани учун Давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси