Қозоғистон қишлоқ хўжалиги соҳасида рақамли
технологиялардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда. Давлат раҳбари топшириғига кўра, соҳада ернинг аҳволини кузатиш, чорва
моллари сонини ҳисоблашга ёрдам берувчи замонавий ечимлар жорий этилмоқда. Сунъий идрок бўлажак ҳосил ҳажмини тахмин қилиши, турли нохуш эҳтимоллар олдини
олишга ёрдамлашади. Натижада, юқори самарадорлик кузатиляпти. Мамлакат ғарбида жорий йил йиғим-терим кампанияси доирасида ҳар гектардан 70 центнергача буғдой
олинмоқда. Барча босқичларни
рақамли тизим кузатиб боряпти. У даладаги аҳвол, ўғит солиш, об-ҳаво шароитини айни вақтида таҳлил қилиб,
самарали ва аниқ қарорлар қабул қилишга ёрдам беради. Барча маълумотлар мобил
иловада мавжуд, вазиятни смартфондан назорат қилиш мумкин.
Армат
Бисенов, фермер хўжалиги директори:
- Бизда барча далалар рақамлаштирилган. Ҳар сафар маълумуотларни
қайта киритишимиз шарт эмас.
Кимёвий ишлов, ўғит, экиш меъёрлари, яъни барча жараёнлар ёзиб борилади, ҳар томонлама назорат қилинади. Ҳосилдорликни олдиндан кўра оламиз.
Жасулан Халиуллин, Ғарбий Қозоғистон вилояти қишлоқ
хўжалиги бошқармаси раҳбари:
- Замонавий технологиялар самарали жорий этилмоқда. GrowSafe тизимлари самарасини кўрсатди.
Ҳозирча улар мамлакатдаги тўртта хўжаликда ўрнатилган, аграр университетимизда ҳам бор. Бундан ташқари, 330
тадан зиёд фермер
хўжаликлари чорва молларини кузатиш учун GPS-трекерлардан фойдаланади. Қарамоғимиздаги отлар ва молларни қидириш ва қайтариб келтириш учун 22 та дрон жалб
қилинган.
Чорвачиликда ҳам рақамли ечимлар жорий этилмоқда. Бундай тизимларга эга техника сотиб олган хўжаликлар давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Харажатларининг бир қисми субсидия ҳисобидан қопланади. Бу эса деҳқонларга харажатларни камайтиришга ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.

