Халқаро ҳамжамият Каспий денгизида юз берган фожиа муносабати билан Қозоғистонни қўллаб-қувватлайди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев номига хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан телеграммалар келмоқда. Россия президенти Владимир Путин, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров машғулотлар чоғида ҳалок бўлган қозоғистонлик ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига, шунингдек, Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари ҳамкасбларга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Ҳамдардлик мактублари Озарбайжон ва Туркиядан ҳам келди. Икки давлат ташқи сиёсат идоралари Ақтау соҳилларида юз берган фожиа ҳақидаги хабарни чуқур таассуф билан қабул қилганини, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиришларини маълум этди. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, ЖХШТ ва ТУРКСЎЙ ҳам Қозоғистонга ҳамдарлик изҳор қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

