Астана
тараққиётида янги палла бошланади. Пойтахтнинг 2035 йилгача бўлган Бош режаси
тасдиқланди. Ҳужжатда янги турар-жой мавзелари, йўллар, мактаблар, шифохоналар,
жамоат жойлари ва транспорт инфратузилмаси объектлари ўрни кўрсатилган. Аҳоли
сони ўсиши янги ечимлар талаб қилади. Прогнозларга кўра, 2035 йилга бориб
Астанада 2 миллион 300 минг киши яшайди. Уларнинг қарийб 60 фоизи - меҳнатга
лаёқатли ёшдагилар. Бу эса ҳар куни юз минглаб транспорт воситаси қатнашини
англатади. Гавжум жойларда йирик хаблар қурилади. Уларда автобусдан ЛРТ, электр
поезд ёки таксига ўтиш мумкин. Шунингдек, велосипед ва электроскутерларни
ижарага бериш шохобчалари кенгайтирилади. Биринчи босқичда олтита марказ ташкил
этилади.
Гульдана
Абиш, «Астанагенплан»
шаҳарсозлик режалаштириш бўлими бош мутахассиси:
-
Ривожланган давлатларда шундай концепциядан фойдаланилади. Park and Ride,
транспорт-ўтиш тугунлари, кимлардир темир йўл, Bus Lane, автобуслар,
таксилардан фойдаланади. Аммо, агар биз транспорт-ўтиш тугунларига енгил
рельсли транспортни уласак, одамлар автомобилларини тегишли жойда қолдириб,
марказга бориш учун унга чиқиши мумкин.
Эслатамиз,
ЛРТ ишга туширилгандан буён 3 миллион нафардан зиёд йўловчи ташилди. Ҳозир Қўсши
шаҳри томон енгил рельсли транспортнинг иккинчи тармоғи қурилмоқда. Уни келаси
йил охиригача якунлаш режалаштирилган. Яна бир линия бўйича тадқиқотлар
бошланди. Бу ЛРТ қурилишига тайёргарликнинг дастлабки босқичларидан бири. Янги
линиялардаги транспорт-ўтиш шохобчаларининг аниқ жойлашуви лойиҳалаш босқичида
белгиланади. Аммо экспертлар уларнинг аҳамияти ҳақида гапиряпти. Жаҳондаги
йирик мегаполислар тажрибасига кўра, улар янги туманларни ривожлантиришга
туртки бўлиши мумкин.
Гульдана
Абиш, «Астанагенплан»
шаҳарсозлик режалаштириш бўлими бош мутахассиси:
- Учта асосий ҳалқани ривожлантириш, умумшаҳар
магистралларини охиригача қуриб битказиш керак. Шаҳарга
кираверишда йўловчилар учун қулай транспорт хаблари ривожлантирилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

