Ўзбекистонда "C5+1" форматидаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио қатнашди. Томонлар савдони кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда транспорт йўналишларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Мамлакатимиз номидан иштирок этган Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди транспорт-логистика инфратузилмасини мустаҳкамлаш, таъминот занжирларини диверсификация қилиш зарурлигини таъкидлади. Ўта муҳим минераллар, энергетика, рақамлаштириш ва инновациялар соҳаларида қўшма лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди. Уларнинг амалга оширилиши иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда минтақанинг барқарор ривожланиши учун янги имкониятлар яратади. Учрашув якунида томонлар қабул қилган қўшма баёнотда божхона қоидаларини яқинлаштириш билан бирга бозорларга киришни кенгайтириш режалари кўрсатилган.
Марко Рубио, АҚШ Давлат котиби:
- Президент Трамп ва мамлакатларингиз раҳбарлари тартибга солиш ҳамда меҳнат шароитларини яратиш шартларини савдо ва инвестициялар ўсиши учун қулай шаклга келтириш ҳақида келишиб олди. Биз ушбу мажбуриятларни бажариш устида ишлаяпмиз. Транскаспий савдо йўналиши инфратузилмасини яхшилаш, ҳамкорларимизга АҚШ билан Марказий Осиё бозорларига йўл очиш ниятидамиз. Ушбу бирлашма мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва мисли кўрилмаган тараққиёт учун янги имкониятлар очади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

