Қозоғистон суд экспертизаси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон суд экспертизаси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради


Қозоғистон Хитой, Грузия, Туркия ва Озарбайжон билан суд экспертизаси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради. Янги шартномалар мутахассисларга материаллар ва тадқиқот натижаларини алмашиш имконини беради. Бундай амалиёт МДҲ доирасида фаол ривожланмоқда. Жорий йилда экспертлик ишларини стандартлаштириш ва рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинган бир неча халқаро учрашувлар ўтказилди. Шу билан бирга, соҳада сунъий идрокдан тобора кўпроқ фойдаланиляпти. Янги технологиялар маълумотларни қайта ишлашга ёрдам беради, якуний хулоса ва қарорлар экспертлар зиммасида.


Бақитжан Байтилесов Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Суд экспертизалари маркази директори:


- Биз ҳам суд-экспертлик фаолиятимизни рақамлаштиряпмиз, сунъий идрокни жорий этдик. Ҳа, сунъий интеллект эксперт ишини ўзгартирмайди, лекин унга ёрдамчи ҳисобланади. Яъни у нима иш қилади? Шаблон хулосалар тайёрлайди. Лекин ҳужжатларнинг ички мазмунини экспертнинг ўзи белгилайди, чунки рақамлаштириш ёки сунъий идрок эксперт ўрнини босолмайди. Фақат вақтни тежашга, базадан зарур материал ва ёндашувларни топишга ёрдам беради.


Абдумалик Сарманов таржимаси.