Қозоғистонда янгиланишлар давом этмоқда. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ислоҳотлари аста-секин сиёсий тизим ва давлат тузилмаларини ўзгартиряпти. 2022 йилдаги конституциявий ислоҳот биринчи қадам бўлди. Республика референдумида қозоғистонликлар Асосий қонунга киритилган 56 та тузатиш ва 33 та моддани қўллаб-қувватлади. Сиёсий модернизациянинг янги босқичи Парламент ролини кучайтиришни, унинг ваколатлари қайта тақсимланишини мустаҳкамлади, "Кучли Президент-Нуфузли Парламент-Ҳисоб берувчи Ҳукумат" формуласини ажратиб кўрсатди. Бундан ташқари, ўзгаришлар президент ваколати бир марталик етти йиллик муддат билан чекланиши, янги минтақалар ташкил этилиши ва Конституциявий судга ҳам тегишли. Қолаверса, Асосий қонунда Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакил мақоми белгиланган. Бир вақтнинг ўзида Президент Тўқаев томонидан "Адолатли Қозоғистон"ни барпо этиш бўйича йўналишлар кўрсатилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– 2022 йилги референдум давлатимиз қаршисига қўйилган стратегик вазифалар атрофида миллатларни мисли кўрилмаган даражада жипслаштирди. Таклиф этилган янги сиёсий йўналиш барча фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланиши унинг такрорланмаслигини кучайтирди. Тарихий ўлчовларда жуда қисқа бўлган муддат ичида жамият сиёсий етуклик ва фуқаролик масъулияти сари фундаментал эволюцияни босиб ўтди.
2023 йилдан 2025 йилга қадар Қозоғистонда давлат тузилмаларини қайта ишга тушириш давом этди. Мажилис ва маслихатларга аралаш тизимда сайловлар бўлиб ўтди, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари, жамият ва бошқарувда иштирок учун имкониятлар кенгайди. Ва ниҳоят, 2026 йил. Ислоҳотларнинг янги босқичи бошланган давр. Қозоғистон тарихида муҳим воқеа. Ўзгаришлар Конституциянинг 77 моддасини ёки матннинг 84 фоизини қамраб олди. 15 март куни умумреспублика референдумида Янги Конституция қабул қилиниб, 1 июлдан кучга кирди. Асосий қонун муқаддимасида давлатчилик ғоялари, шунингдек, инсон капиталини, таълим, фан ва инновацияларни ривожлантириш йўналишлари мустаҳкамлаб қўйилди. Конституцияда Адолат, Қонун ва Тартиб тамойилларини юртимиз тараққиётининг муҳим асоси ўлароқ таъкидланади.
Динара Закиева, Қозоғистон Республикаси Болалар ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахс:
– Энг аввало, Конституциянинг бутун матнига инсонга қаратилган ғоялар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига эътибор сингдирилган. Масалан, муқаддимага қаралса, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий амал қилинишини кўриш мумкин.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.

