Вице-президент: Мактубда янги, стратегик муҳим ташаббуслар илгари сурилди

Вице-президент: Мактубда янги, стратегик муҳим ташаббуслар илгари сурилди

Вице-президент Қурултойдаги партия фракциялари раҳбарлари билан Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг халққа Мактубидаги стратегик устувор йўналишларни қонуний жиҳатдан таъминлаш масалаларини муҳокама қилди. Ерлан Қарин Давлат раҳбари мажмуавий ўзгаришларга эътибор қаратганини таъкидлади. «Халқ қурилиши» рўёбга чиқарилиши «халқ рақамли иқтисодиёти»ни ривожлантириш билан чамбарчас боғлиқ. «Давлат тўпланиб қолган тизимли муаммоларни бартараф этиб, фуқаролик инфратузилмасини янгилашнинг асосий масалаларига эътибор қаратмоқда», деди вице-президент. Учрашув якунида келгусидаги ишларнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди. Партия фракциялари Президент ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.