Қурултой сайловлари халқаро ҳамжамият эътиборида

Қурултой сайловлари халқаро ҳамжамият эътиборида

Халқаро ҳамжамият бўлажак Қурултой сайловларини Қозоғистон сиёсий трансформациясининг муҳим босқичи, янги конституциявий тизимнинг биринчи амалий синови сифатида қабул қилмоқда. Ички ва ташқи сиёсат бўйича қозоғистонлик эксперт Исатай Минуаровнинг фикрича, хорижий ҳамкорлар ушбу сиёсий воқеанинг турли жиҳатларига қизиқяпти. Шу жумладан, халқаро ташкилотлар сайлов жараёнини - сайловолди ташвиқоти, овоз беришни ташкил этиш, овозларни санашни бевосита кузатиб боради. Бир палатали Парламентнинг самарали вакиллик фаолиятини қай даражада таъминлай олиши ҳам улар учун муҳим кўрсаткич. Қозоғистоннинг ҳамкор давлатлари учун барқарорлик, сиёсий ворислик, янги институтлар фаолияти олд планга чиқади. Шу жумладан, бизнес ва хорижий инвесторлар учун янги меъёрларнинг қўлланиш тартиби асосий омил бўлиши кутиляпти.

Исатай Минуаров, ички ва ташқи сиёсат бўйича қозоғистонлик эксперт, социолог

- Энергетика, фойдали қазилмалар, транспорт ва дипломатия соҳаларида Қозоғистон муҳим ҳамкор бўлгани сабабли, хорижий ҳамкорлар учун узоқ муддатли ҳамкорлик, барқарор сиёсий тизим мавжуд бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Янги парламент — Қурултой давлатнинг кейинги фаолияти ҳамда сиёсий ўтиш жараёнларини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Қозоғистондан ташқарида мазкур сайлов мамлакатнинг ички барқарорлик сақлаб қолган, кўп векторли ташқи сиёсатни давом эттирган ҳолда сиёсий институтларини қандай янгилашини кўрсатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси