Ҳалок бўлган ва жабрланган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Ҳукумат комиссияси йиғилишида маълум қилинди. Оилаларга ёрдам давлат тўловлари ва компенсациялар, шунингдек, бизнес ва ҳомийларнинг молиявий кўмагини ўз ичига олади. Хайрия ёрдами йиғиш учун Манғистау вилояти ҳокимлиги томонидан ягона оператор белгиланди. Жамғарма фаолияти доимий назоратга олинган — барча тушумлар ва уларнинг тақсимланиши шаффоф бўлади. Бундан ташқари, Қозоғистон Халқ кенгаши аъзолари Каспий денгизи акваториясидаги машғулотлар пайтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига 815 миллион тенге ажратади. Турли ҳудудлардаги Кенгаш аъзолари — бизнес вакиллари ташаббусга қўшилди. Қурултой депутатлари ҳам кўмак кўрсатди. Улар ўз шахсий маблағидан 146 миллион тенгедан кўпроқ пул тўплаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

