Алоҳида шахслар ва мамлакат минтақалари тарихи - катта экранда. Талдиқўрғанда Қозоғистон Президенти Телерадиомажмуасининг «Солномадан келажакка» кинолекторийси бўлиб ўтди. Дастлаб балиқчи Кунтуған Турғинбаев ҳақидаги «Орол» фильми намойиш этилди. Дастурга «Онт», Қозоғистон ва Япония ҳамкорлиги тўғрисидаги «Мустаҳкам ҳамкорлик» ва Каспий денгизидаги об-ҳаво станцияси бошлиғи ҳақидаги «Қулали оролидаги одам» фильмлари киритилган. Томошабинлар фильм муаллифлари билан суҳбатлашди, улар қандай яратилганини билиб олди.
Данияр Жанис, Талдиқўрған шаҳридан:
– Орол тақдирини бизга 77 ёшли Кунтуған Турғунбоев тарихи орқали кўрсатишди. Бу ҳикояни тинглар экансиз, денгизга бутунлай бошқа томондан нигоҳ ташлайсиз. У илгари қандай бўлганини тушунасиз. Ва, албатта, саёзлашиб қолган Орол аста-секин яна сувга тўлиб бораётгани бизни жуда қувонтирди. «Онт» фильмига келсак, унинг яратувчилари ҳақиқатан ҳам катта иш қилган. Улар тўрт-беш вилоятда сув тошқинидан зарар кўрган туманлар аҳолиси билан учрашди. Шу билан боғлиқ тарихдан яхлит манзарани кўра олдик.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

