Ўзаро маҳсулот айирбошлашни икки марта ошириш, экспорт қилинадиган, юқори қўшилган қийматга эга товарлар рўйхатини кенгайтириш. Қозоғистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири Хан Сон Сук билан учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳақида гапирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев бу мақсадларга эришиш учун мамлакатларнинг 2027-2030 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлиги мажмуавий дастурини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Давлат раҳбари саноат кооперацияси бўйича «йўл харитаси» тайёрлаш, унга локаллаштириш ва маҳсулотларни учинчи бозорларга экспорт қилиш бўйича энг истиқболли лойиҳаларни киритишни таклиф этди. Корея Бош вазири Корея корпорациялари «Alatau City»ни ривожлантиришда иштирок этишга тайёрлигини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Хан Сон Сук эътиборига Қозоғистондаги келажак шаҳри лойиҳалари тақдим этилди. Уларда учувчисиз учиш жиҳозлари ва аэротакси тизими, илмий марказлар, «K-Smart Town» таълим инфратузилмаси яратиш, Корея компаниялари иштирокида сунъий идрок ва рақамли моделлаштириш технологияларини жорий этиш режа қилинган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

