"Солномадан келажакка" кинолекторийси минтақаларни Қозоғистон тарихи билан таништиради

"Солномадан келажакка" кинолекторийси минтақаларни Қозоғистон тарихи билан таништиради

Президент Телерадиомажмуасининг "Солномадан келажакка" республика кинолекторияси мамлакат аҳолисини ҳужжатли фильмлар билан таништиришда давом этмоқда. Навбатдаги тадбир Жезқазғанда бўлиб ўтди. Дастурга тўртта фильм киритилди. Дастлаб "Орол" фильми қўйилди. У денгиз тарихи ва умрини балиқ овлашга бағишлаган Кунтуған Турғинбаев ҳақида ҳикоя қилади. Шунингдек, Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг 2025 йил декабрь ойида Японияга ташрифига бағишланган "Бақувват ҳамкор" лентаси тақдим этилди. Томошабинларга кўра, фильмлар муҳим воқеалар ва Қозоғистон тарихига янгича қарашга ёрдам беради. Иккинчи куни жезқазғанликлар "Йўлбарс: тайгадан даштга" ва "Онт" фильмларини томоша қилади.


Ельтинди Дуйсенбаев,  Жезқазған шаҳридан:


– Менга, айниқса, Орол ҳақидаги фильм ёқди. Унда денгиз тақдири, минтақада яшовчи одамлар ҳаёти очиб берилди. Битта балиқчининг ҳикояси маҳаллий аҳолининг мураккаб тақдирини акс эттирди. Дарҳақиқат, айтиш мумкинки, Оролнинг тақдири, уни тиклаш - бу бутун дунё тақдири. Бу бугун кўтарилаётган жуда муҳим мавзу.

Абдумалик Сарманов таржимаси.