Қозоғистоннинг "ақлли" ҳимоя қатлами хорижда оммалашиб боряпти. Mirai Tech компаниясининг Deep-tech стартапи маҳсулоти Нидерландия ва АҚШда қизиқиш уйғотди, спорт клубларида синовдан ўтказилмоқда. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса, лойиҳа Германия, Буюк Британия ва бошқа Европа мамлакатлари бозорларига
ҳам чиқарилади. Хорижий
мутахассислар юқори аниқликни таъкидламоқда. Тизим кўз илғамайдиган кичик
ўзгаришларни ҳам қайд этади. Биомеханик таҳлилнинг шу қадар аниқ даражада кўрсатилиши бошқаларда учрамайди. Маҳсулотни ишга туширишдан олдин кимга оидлиги кўрсатилмаган ҳолда тегишли маълумотлар базаси тўпланди. Синовлар Астанадаги бир нечта клиникалар ва
спорт марказларида ўтказилди, у ерда турли тарзда юрадиган, жароҳатланган ва жароҳат олмаган одамларнинг ҳаракатланиш хусусиятлари ўрганилди.
Абилайхан Ергеш, Mirai
Tech техник директори:
- Биз кўзлаган асосий мақсад – жароҳат юз бериши эҳтимолини олдиндан айтиш. Яъни, футбол клублари, ҳар қандай катта спорт ташкилоти, турли лигалар
спортчиларга жуда кўп пул сарфлайди, улар жуда қимматли актив, агар спортчи жароҳат олса, унинг қадри пасаяди. Биз шу ҳолатнинг олдини олмоқчимиз. Нано-патак орқали товонингизни, оёқ
учини, бармоқларни қандай босаётганингизни кузатамиз. Ушбу маълумотлар, шунингдек, қайси аъзога қандай куч билан таъсир
қилишингизни кўрамиз, маълумотлар таҳлил қилинади, унинг қиймати ҳисобланади, маҳсулот мижозларга етказилади.
Яъни, дастур реал вақт тартибида юришни таҳлил қилади, маълумотларни смартфон орқали
шифокорлар ёки мураббийларга узатади. Бу эса юкламани назорат қилиш, тикланишни кузатиш, ассиметрияни
аниқлаш, шикастланиш хавфини камайтириш, машғулот самарадорлигини ошириш,
реабилитацияда ёрдам беради. Ишланма муаллифларининг
таъкидлашича, ҳимоя қатлами ташкилотнинг
ўзида ишлаб чиқарилади. Барча бутловчи қисмлар, шу жумладан,
электрон модуллар, схемалар ва дизайн уларга оид.
Абилайхан Ергеш, Mirai
Tech техник директори:
- Биз фойдаланадиган сенсорлар, бошқа маҳсулотлар
дунёда ҳеч кимда йўқ. Биз бу борада пешқадаммиз, яна бир устун жиҳат – ходимларимиз билан боғлиқ, деб ҳисоблайман. Яъни, бизда ягона ғоя бор, жамоа мақсади бор ва биз жадал ривожланмоқдамиз.
Бунда маълумотларни қандай
олиш, улар билан нима қилиш ҳам муҳим. У бевосита маҳсулотга ўрнатилган. Яъни, биз таглик деб атаган қатламнинг қалинлиги ҳам муҳим. У жуда юпқа, кийиб олгач, ҳатто борлигини ҳам сезмайсиз. У одатдаги пойабзал патагидан фарқ қилади. Кўплаб зарур маълумотлар узатиб беради.
Муаллифларнинг фикрича, нано-патаклардан фақат спортда эмас, тиббиётда, суғурта соҳасида ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун унинг имкониятларини кенгайтириш режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

