Қозоғистон ва Германия товар айланмаси 4,5 миллиард долларга етди

Қозоғистон ва Германия товар айланмаси 4,5 миллиард долларга етди

Давлат раҳбари ГФР Президенти билан музокара ўтказди. Берлиндаги Мудофаа вазирлигида Қозоғистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Франк-Вальтер Штайнмайер делегациялар аъзоларини таништирди. Фахрий қоровул ротаси бошлиғи рапорт берди ва икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради. Шундан сўнг Қосим-Жўмарт Тўқаев Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди. Музокараларда томонлар стратегик шерикликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди. Қозоғистон Президенти Германия юртимизнинг Европадаги асосий ҳамкори эканини, икки томонлама алоқалар ўзаро ишонч, ҳурмат ва умумий манфаатларга асосланганини таъкидлади. Мустаҳкам тадбиркорлик алоқалари ўзаро ҳамкорлик суръатини оширади. 2025 йилда икки томонлама маҳсулот айирбошлаш ҳажми 4,5 миллиард долларга етди. Шу йилнинг 7 ойида эса 2,6 миллиарддан ошди. Тарафлар маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди. Музокаралар якунида Президентлар қўшма қарор қабул қилди. Қозоғистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Қосим-Жўмарт Тўқаев Франк-Вальтер Штайнмайерни «Алтин Қиран» ордени билан тақдирлади.


Абдумалик Сарманов таржимаси