Хорижлик экспертлар Қурултой сайловининг муҳимлигини таъкидламоқда. Янги конституциявий
тизим доирасида биринчи марта овоз бериляпти. Бу - Қозоғистон
сиёсий ривожланишидаги янги босқич. "Silk Way" телеканализга берган интервьюсида
Жануби-Шарқий Норвегия университети профессори Гленн Агунг Холле мамлакатнинг
жаҳон геосиёсатидаги роли ортиши ортидан Қозоғистонга қизиқиш кучайганини
билдирди. Амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам бунга хизмат қилади. Республика Осиё ва
Европани ўзаро боғлайди, Ўрта
йўлакни ривожлантиришда, энергетика, ўта муҳим минераллар соҳасида муҳим роль ўйнайди. Марказий Осиё давлатлари
йирик халқаро ўйинчилар ва ҳамкорлар билан
мулоқот қилаётган "C5+" форматининг аҳамияти ортяпти. Янги парламентга сайловлар муваффақияти ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун
муҳим. Янги институтларнинг
самарадорлиги ва масъулияти мамлакатга бўлган ишончнинг муҳим шарти, у инвестициявий лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши учун
зарур.
Гленн Агунг Холле, Жануби-Шарқий Норвегия университети профессори:
– Қурултойни ва унинг сайловдан кейин қандай ишлашини халқаро ҳамкорлар ҳам кузатиб боради. Улар фикрича, мамлакат сиёсий тизимини ва Қозоғистон барқарорлигини мустаҳкамлаши муваффақиятли сайловларга боғлиқ. Бу стратегик жиҳатдан ҳам муҳим. Қозоғистон бир нечта йирик давлатлар билан яхши муносабатда бўлиши керак, мамлакат ичидаги кучли институтлар бу вазифани осонлаштиради. Асосий савол оддий: мазкур сайловлар Қозоғистонни кучлироқ қиладими? Жавоб ижобий бўлса, халқаро ҳамкорлар буни олдинга ташланган муҳим қадам сифатида қабул қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

