Қозоғистон ва Туркманистон ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Қозоғистон ва Туркманистон ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Қозоғистон ва Туркманистон ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳамда Сердар Бердимуҳамедов энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Икки давлат раҳбарлари эришилган келишувларни амалга ошириш, янги лойиҳалар имкониятларини кўриб чиқди. Маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратилди, тадбирлар жадвали келишиб олинди. Давлат раҳбари икки томонлама муносабатлар юқори даражада эканини таъкидлаб, Сердар Бердимуҳамедовга самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.