Қозоғистон ва Бельгия ҳамкорликнинг янги йўналишларини очмоқда

Қозоғистон ва Бельгия ҳамкорликнинг янги йўналишларини очмоқда

Бельгия Қозоғистон билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдан ташқари мамлакатимизнинг конституциявий ва парламент ислоҳотлари, миллатлараро тотувлик ҳамда тил сиёсатини ривожлантириш борасидаги тажрибасини ўрганишдан ҳам манфаатдор. Қозоғистоннинг Бельгиядаги элчиси Роман Василенко бизга берган эксклюзив интервьюсида маълум қилишича, бельгияликлар қироли Филипп билан қиролича Матильданинг илк давлат ташрифи ҳамкорлик ва икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун имкониятлар очади.

Роман Василенко, Қозоғистон Республикасининг Бельгиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси, Қозоғистон Республикасининг Европа Иттифоқи ва НАТОдаги ваколатхонаси раҳбари:

- Қозоғистон Бельгияда жуда муҳим савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкор сифатида қаралади. Ушбу давлатда ўта муҳим хомашё материаллари учун бошланган глобал пойгада Қозоғистон асосий шерик бўлиши мумкинлигини тушунишади. Ва, албатта, Қозоғистон Ўрта йўлакнинг асосий бўғини. Бельгия Европа бозорига киришнинг асосий нуқталаридан бири бўлган "Антверпен-Брюгге" порти туфайли Қозоғистон билан ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор.

Абдумалик Сарманов таржимаси.