2029 йилга келиб Қозоғистон барқарор электр энергияси профицитига эришиши лозим. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Мактубида шундай вазифа қўйилди. Бунинг учун электр энергияси ишлаб чиқариш кўпайиши зарур. Қисқа вақтда 13 гигаваттдан ортиқ қўшимча генерация қувватларини ишга тушириш режалаштирилган. Уларнинг катта қисмини кўмир энергетикаси ташкил қилади. Миллий лойиҳа доирасида 2030 йилгача 8 та янги электр станцияси қурилади ва 11 таси модернизация қилинади.
Асилжан Мусин, ҚР Энергетика вазирлиги Электр энергетикасини ривожлантириш департаменти директори:
- Лойиҳаларни амалга ошириш оқибатида 2027 йилда ўз-ўзини мувозанатлайдиган энергетика тизими таъминланади. Яъни, ўзимиздаги электр станциялар Қозоғистон энергетика тизими эҳтиёжларини қоплай олади. Кўмир ёрдамида генерацияни ривожлантириш миллий лойиҳаси доирасида 7,8 мегаватт қувват олишни режалаштирганмиз. Шундан 5,3 гигаватти янги қуриладиган электр станцияларга тўғри келади. Бугунги кунда қуввати 2,6 гигаватт бўлган Экибастуз ГРЕСи, Курчатов шаҳридаги 700 мегаваттли иссиқлик электр станцияси, Семей, Ўскемен ҳамда Кўкшетау шаҳарларидаги учта иссиқлик электр маркази каби лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторлар бор.
Мактубда қайта тикланадиган энергетикани ривожлантиришга эътибор қаратилган. Бугунги кунда Қозоғистонда 170 дан ортиқ ТЭМ объектлари фаолият юритмоқда. Сектор янгидан қурилган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига кенгайишда давом этади. Келгуси йилда яна 570 мегаватт қувватлар ишга тушади. 2035 йилгача 8 гигаватт кўпроқ ўсади. Бу мамлакат энергия балансида экологик тоза энергия улушини ошириш имконини беради.
Асилжан Мусин, ҚР Энергетика вазирлиги Электр энергетикасини ривожлантириш департаменти директори:
- 2029 йилгача фақат қуёшдан 18 гигаватт энергия олувчи корхоналар ишга тушади. Жами ТЭМга келсак, 2025 йил якунларига кўра, Қозоғистонда чиқарилган электр энергиясида унинг улуши 7 фоизга етган. Жорий йилнинг 9 ойи якунларига кўра, мазкур кўрсаткич 8,5 фоизга етди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

