Қозоғистон Президенти СИ соҳасидаги янги лойиҳалар билан танишди

Қозоғистон Президенти СИ соҳасидаги янги лойиҳалар билан танишди

Иқтисодиёт учун сунъий идрок, робототехника ва рақамли ечимлар. «AI & Digital Bridge» халқаро форумида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев истиқболли маҳаллий ишланмалар билан танишди. Давлат раҳбарига «Qazaq AI Research University» негизида янги авлод университети модели, «Trusted Kazakhstan» ва «ALFA» лойиҳалари, шунингдек, «Aitu» миллий мессенжерининг янги функциялари тақдим этилди. Бошқа ишланмалар орасида «Самруқ-Қазина» жамғармаси ва «Higgsfield.ai» компаниясининг интеллектуал ечимлари ҳам бор. «Маълумотлар маркази водийси»ни ривожлантириш режалари ҳақида ҳам маълумот берилди. Лойиҳалар таълим ва рақамли хизматлардан тортиб ҳисоблаш инфратузилмасини ривожлантиришгача бўлган турли йўналишларга оид. Улар иқтисодиёт ва давлат бошқарувида сунъий интеллектни қўллашни кенгайтиришга ёрдам беради, шунингдек, Қозоғистоннинг минтақавий технологик марказ сифатида мавқеини мустаҳкамлайди.


Абдумалик Сарманов таржимаси.