Астана шаҳарсозлик марказининг тажрибаси мамлакатнинг барча минтақаларига татбиқ этилади. Бу Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «Тоза Қозоғистон» экологик акцияси доирасида берган топшириқларидан бири. Бош вазир Ўлжас Бектенов давлат раҳбари кўрсатмаларини амалга ошириш бўйича йиғилиш ўтказди. Саноат ва қурилиш вазирлиги маълумотларига кўра, тегишли шаҳарсозлик ташкилотлари ташкил этилди. 2026-2027 йилларга мўлжалланган, шаҳарсозликнинг замонавий ёндашувлари акс этган йўл хариталари тасдиқланди. Янги Қурилиш кодексида дизайн-код аҳоли манзилларининг меъморий қиёфасини шакллантиришда зарур восита сифатида белгиланган. Йўллар сифатига алоҳида эътибор қаратилди. Автомобиль йўллари соҳасида материалларнинг ягона базаси яратилиб, битумдан фойдаланишга ёндашувлар қайта кўриб чиқилди. Қурилиш сифати беш босқичли назорат остида. Давлат раҳбарининг яна бир топшириғи экологик маданиятни ривожлантиришга қаратилган. Мактабларда экологик таълимнинг ягона стандартини қабул қилиш режалаштирилган. У ҳозир 85 та мактабда синовдан ўтаётган «Яшил мактаб» модели орқали жорий этилади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

