Павлодарской вилоятида 522 та участкада Қурултойга сайлов ўтказилади

Павлодарской вилоятида 522 та участкада Қурултойга сайлов ўтказилади

Қозоғистонликлар Қурултой сайловларида овоз бериш учун ўз сайлов участкаси тўғрисидаги маълумотни онлайн - оддий ва қулай усулда олиши мумкин. Бунинг учун электрон ҳукумат портали ёки мобиль иловасига мурожаат этиш керак. Павлодар вилояти аҳолиси учун махсус Телеграм-бот ҳам мавжуд. Тегишли хизматга сайловчи ҳақида маълумотни киритиш кифоя. Тизим автоматик шаклда участкани аниқлайди, манзилини кўрсатади. 109 ягона хизмати телефони, шаҳар ва туманларнинг колл-марказлари, ҳокимликларнинг расмий саҳифалари орқали ҳам бу маълумотни олиш мумкин. Бугунги кунда мазкур вилоятда жами 522 та сайлов участкаси очилган.

Гульсим Суйиндикова, Павлодар вилояти сайлов комиссияси аъзоси:

- Участка комиссияларида сайловчилар рўйхати бўйича иш олиб борилмоқда, 7 августдан бошлаб ҳар бир сайловчи ўз сайлов участкасига келиши, ҳужжатини тақдим этиши, ўзининг сайловчилар рўйхатида бор-йўқлигини, маълумотлар тўғри ёзилганлигини текшириши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси